Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ МХХ амалдорининг қудасига қарашли «метан-заправка» сотилди

Собиқ МХХ амалдорининг қудасига қарашли «метан-заправка» сотилди

Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг жиноий шериклари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми билан узоқ йилга жиноий жавобгарликка тортилганидан хабарингиз бор. Жиноят иши доирасида судланувчиларнинг жиноий йўллар билан орттирилган қатор мулклари  давлат эгалигига ўтказилган эди.

Ҳукм ижроси  доирасида  «Жарқўрғон-Сервис-Техника» МЧЖга қарашли   Шўрчи туманида жойлашган «Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда кўп тармоқли ёқилғи қуйиш шаҳобчаси» МИБнинг шу  туман бўлими томонидан электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.

Аввалига ушбу бино ва иншоотлар 14 млрд. сўмдан ортиқ нархга баҳоланганди. Бироқ бунча пулга сотиб оладиган харидор топилмагач, тартибга кўра, унинг нархи арзонлаштирилди.

Шу йилнинг  3 октябрь куни ўтказилган савдода эса  яқин-яқингача Н. Тўрақуловнинг қудаси  Эркин Норқобиловга тегишли бўлган  ушбу «заправка» 7 млрд. 41 миллион сўмга сотилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг