Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нобель мукофоти совриндори Тошкентга келди

Нобель мукофоти совриндори Тошкентга келди

Фото: Институт матбуот хизмати

Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Нобель мукофоти совриндори Дан Шехтман билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов хабар берди.

Учрашувда Дан Шехтман билан бирга Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдди Шапиро, Инновацион ривожлантириш вазирининг ўринбосари Азимжон Назаров, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари У. Бегимқуловлар иштирок этишди.

Фото: Институт матбуот хизмати

Дан Шехтман Исроил технология институти профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати ҳисобланади. Олим «квазикристал»ларни кашф этгани боис, 2011 йилда кимё бўйича Нобель мукофотига лойиқ топилган. Шунингдек, профессор Д.Шехтман Исроил Фанлар академияси, АҚШ миллий техник академияси ҳамда Европа фанлар академияси аъзолигига сайланган.

Институтда ўтказилаётган тадбир олим билан ўзаро дўстона ва ижодий мулоқот тарзида кечган.

Тадбир ниҳоясида институт ректори Ў.Умурзоқов халқаро майдондаги нуфузли меҳмон Дан Шехтманга ҳамда Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эдди Шапиро жанобларига эсдалик совғалари ва нишонларни тақдим этди.

Шунингдек, Дан Шехтманга институтнинг фахрий профессори унвони тақдим этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг