Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нима кўриш қобилиятини пасайтиради?

Нима кўриш қобилиятини пасайтиради?

Фото: «Fishki.cc»

Ҳатто кўзларингиз бир умр яхши кўрган бўлса ҳам, кўриш қобилиятини пасайтирувчи сабаблар бор. «Рамблер» мазкур дарднинг энг кенг тарқалган сабабларига тўхталади.

Кўз мушаклари фаол ишламайди

Буюмларни қандай кўришимиз кўр тўр пардаси (кўзнинг ёруғликка сезгир қисми) ва кўз гавҳари ўзгариши (кўз ичидаги махсус линза: узоқ-яқиндаги буюмларга қараганимизда гоҳ текисланади, гоҳ бўртиб чиқади)га боғлиқ. Агар одам китоб ёки компьютер экранига мунтазам термулиб ўтираверса, кўз гавҳарини бошқарадиган мушаклар ишламайди. Бунинг оқибатида улар сустлашиб қолади ва кўриш қобилияти ёмонлашади. Кўз мушакларини шуғуллантириш ниҳоятда муҳим — нигоҳингизни галма-гал олис ва яқиндаги буюмларга қаратинг. Машқни кунига 1-2 марта бир неча дақиқадан такрорланг.

Кўз тўр пардаси ҳам қарийди

Кўз тўр пардаси ҳужайраларида ёруғликка таъсирчан пигмент бор — у кўришимизга ёрдам беради. Бироқ ёш ўтган сари у ўзгаради ва бу кўз ўткирлигига таъсир ўтказади. А витамини қариш жараёнини секинлаштиради, шу боис танада унинг миқдорини назорат қилиш муҳим. Таркибида А витамини бўлган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг: сабзи, сут, гўшт, балиқ, тухум, черника. Унутманг, бу витамин фақат ёғда эрийди, шу боис уни фойдали саналган ёғли маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилиш даркор.

Қон айланиши ёмонлашади

Қон томирлар танадаги барча аъзолар, жумладан, кўз тўр пардаси ҳужайраларининг озиқланиши ва нафас олишига жавоб беради. Шифокор кўз тубига қараганда бу жараёнлар бузилганми ёки йўқми текширади. Нохушлик аниқланганда қон томирлар ҳолатини яхшиловчи препаратлар буюрилади. Ушбу вазиятда саунада кўп қолиб кетиш ҳамда босим ўзгаришларидан сақланиш муҳим.

Кўз ёруғлик ўзгаришларидан қаттиқ зўриқади

Бу ёруғлик ўзгаришлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Негаки кўз тўр пардаси ҳаддан ташқари ёруғликдан ҳам, ўта қоронғиликдан ҳам азият чекади. Айниқса, қуёш кучли зарар етказиши мумкин: шунинг учун қуёшдан сақловчи қора кўзойнак тақиш ва қоронғида китоб ўқимаслик шарт.

Кўз шиллиқ қавати қуриб қолади

Кўз қуришидан мунтазам қийналадиган бўлсангиз, офтальмологга мурожаат қилинг: у мазкур муаммони ҳал қилишга ёрдам берадиган томчи дорилар ёзиб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг