Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда туман ХТБ мудираси ўз турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилди

Навоийда туман ХТБ мудираси ўз турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилди

Навбаҳор тумани Янгийўл маҳалласида  истиқомат қилувчи  фуқаро  Ш.Р. (1979 й.т) ўз турмуш ўртоғи М. А.нинг (1980 й.т.) қотилига айланди.

Ушбу маълумотни «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади. Унга кўра, воқелик 6 сентябрь оқшомида рўй берган. Эр-хотиннинг  ўзаро  жанжали хонадон соҳиби ошхона пичоғи билан хотини танасининг турли қисмларига бир неча марта пичоқ уриши билан фожиавий якун топади...

Аёл олган жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-кисми (қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Марҳума туман халқ таълими бўлими мудираси лавозимида ишлагани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг