Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда Афғонистонда яшаётган этник ўзбеклар учун китоб йиғилди

Навоийда Афғонистонда яшаётган этник ўзбеклар учун китоб йиғилди

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши ҳамда шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Навоий шаҳар «Ёшлар маркази»да «Эзгуликка ҳиссангни қўш!» шиори остида «Тинчлик учун» халқаро хайрия акцияси ташкил этилди.

Ушбу акциянинг ташкил этилишидан асосий мақсад Афғонистон Ислом Республикасида яшовчи ота-она қарамоғисиз қолган, оғир шароитларда яшаётган этник ўзбеклар ёшларининг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Акцияда Навоий шаҳри Мудофаа вазирлигига қарашли сафарбарлик чақирув резерви батальонининг 400 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилари, умумтаълим мактабларининг бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда ўқувчилари иштирок этди. Шунингдек, акция доирасида китоблар кўргазмаси, концерт дастури ташкил этилди.

Хайрия акцияси натижасида кўнгиллилар томонидан 60 дона лотин графикасидаги ўзбек тилидаги бадиий адабиёт намуналари, ўқув дарсликлари ва 40 дона ўқув қуроллари ҳадя қилинди.

Акция доирасида келиб тушган барча жиҳозлар Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Бош консулхонаси ёрдамида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти орқали Афғонистон Ислом Республикасига жўнатилади.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган «Тинчлик учун» халқаро хайрия акцияси Республикамизнинг барча вилоятларида давом этмоқда.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси

ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг