Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоий. Шифокорни таҳқирлаган шахслар 15 суткага «кесилди»

Навоий. Шифокорни таҳқирлаган шахслар 15 суткага «кесилди»

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида «Тез ёрдам» шифоркорлари таҳқирлангани хабарини берган эдик.

Кўп ўтмай Бош прокуратура матбуот хизмати қайд этилган ҳолат юзасидан суриштирув бошлангани, вазият Навоий вилояти прокуратураси назоратида экани ҳақида баёнот берди.

Бугун эса мазкур маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Xabar.uz»га айбдорлар суд тартибида жазога тортилганини маълум қилди.

Учқудуқ тумани маъмурий суди қарорига кўра, Камол Ҳикматов (07.03.1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, маълумоти ўрта, ШКБ ГТКда чилангар вазифасида ишлайди, оилали, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан судланган) ва Элдор Пўлатов (25.06.1991 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган, маълумоти ўрта, ишсиз, буйдоқ) 15 сутка (ҳар бири - таҳр.) маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Бундан ташқари, уларга нисбатан жарима жазосига ҳам тайинланган. Негаки, ҳуқуқбузарлар МЖтКнинг (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс) бир эмас, учта моддасида кўрсатилган қилмишларни содир этгани исботланган. Жазо эса ҳар бир қилмиш бўйича алоҳида-алоҳида тайинланди.

Суд қарорида ҳуқуқбузарлар ўз қилмишини тан олиб, пушаймонлик билдиришгани таъкидланади. Шунингдек, жабрланувчи (шифокор) Н.Болиқуловга ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарлар бўйича фуқаролик судига мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг