Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда «Nexia»лар тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди

Наманганда «Nexia»лар тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди

2019 йил 23 июль куни Наманган вилоятининг Наманган туманида яшаган 66 ёшли А.А. бошқарувидаги «Nexia» автомашинасини Поп туманида «Ҳазратибоб» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Пунгон-Наманган» йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ш.А. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Натижада А.А. бошқарувидаги «Nexia» автомашинаси ҳайдовчиси касалхонада ҳамда у билан йўловчи сифатида кетаётган турмуш ўртоғи 62 ёшли М.А. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар. Шунингдек, ҳайдовчи А.А.нинг бир нафар гўдак набираси ҳамда яна бир «Nexia» ҳайдовчиси Ш.А.лар тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг