Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда ичишга яроқсиз деб топилган «шифобахш» сув пулга сотилмоқда

Наманганда ичишга яроқсиз деб топилган «шифобахш» сув пулга сотилмоқда

Фото:«Human.uz»

Наманган вилояти, Чуст туманидаги фермер даласидан «булоқ» чиққан ва унинг суви шифобахшлиги учун минглаб одамлар шу ерга оқиб келаётгани маълум бўлганди. «Шифобахш» сувдан ичиш учун узоқ вилоятлардан ҳам одамлар келаётгани айтилаётганди.

Кейинроқ, Наманган вилояти давлат санитария эпидемиология назорати марказининг мазкур сувни ичишга яроқсиз деб хулоса бергани маълум бўлди.

Лекин шунга қарамай, сувни истеъмол қилиш ва ундан шифо топишни истовчилар камайиб қолгани йўқ. «Халқ сўзи»нинг ёзишича, айни дамда айримлар сувни литрини минг сўмдан келувчиларга пулламоқда. 

«Умид билан даво излаб келган кишини қайтариб бўладими. Бу ерда маҳалланинг чапдаст йигитлари узоқдан келаётганларга сув ғамлаб олиш учун махсус пластик идишларни етказиб беришяпти. Албатта, текинга эмас. Нарироқдаги йўл бошида эса бир неча йигит катта-катта идишлардаги сувнинг литрини минг сўмдан пуллаётир. Ана бизнес! Бироқ,фермер ёки унинг яқинлари ер қаъридан тортиб олинаётган сув учун ҳақ олишни ўйлашгани йўқ. Ҳозирча савоб. Кейинчалик ишлар қонуний йўлга қўйиб олинса бир гап бўлар» дейилади хабарда. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ушбу сув юзасидан баёнот билан чиққанди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг