Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мутахассислар коронавирус эпидемияси қачон тугашини тахмин қилишди

Мутахассислар коронавирус эпидемияси қачон тугашини тахмин қилишди

Фото: «Yandex»

«Boston Consulting Group» (BCG) халқаро компанияси мутахассислари тадқиқот ўтказишиб, турли давлатларда коронавирус инфекцияси эпидемияси ва карантин чоралари тугаш вақтини прогноз қилишди.

Экспертлар статистика ва ҳукумат ҳисоботларига таянишди. Бунда турли давлатлардаги муолажа самарадорлиги, тиббиётнинг нақадар ривожланганлиги, бугунги кунга қадар касалланганлар сони инобатга олинди. Уларнинг фикрича, АҚШ, Германия ва Россияда карантин июннинг ўрталари ёки июлнинг бошларида тугаши мумкин, чунки касалликни юқтириш майнинг бошларида авж олади. Буюк Британияда карантин сал кейинроқ, июннинг охири ёки июлда бекор қилиниши мумкин — у ерда касалланиш майнинг охирги ҳафтасида авж олиши тахмин қилинмоқда. Бразилия, Аргентина ва ЖАРда касалланиш июнда авж олади, шу туфайли карантин қоидаларини ёзнинг охиригача чўзиши мумкин, дейилади ҳисоботда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг