Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мўйноқда инспекторларга ўқ узган қидирувдаги шахслар ушланди

Мўйноқда инспекторларга ўқ узган қидирувдаги шахслар ушланди

Фото: «Kun.uz»

Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилганди. 

Бош прокуратура матбуот хизмати Мўйноқ туманида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқаролар тўғрисида хабар бериб, улардан 2 нафари қидирилаётганлигини маълум қилганди.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишича, олиб борилган тезкор қидирув натижасида қидирувда бўлган 2 нафар фуқаролар ҳам аниқланиб, терговга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг