Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МОҚ мукофот жамғармаси 100 000 000 сўмлик танлов эълон қилди

МОҚ мукофот жамғармаси 100 000 000 сўмлик танлов эълон қилди

Фото: «Olympic.uz»

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси соҳага оид қатор Вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳаваскор ва профессионал дизайнерларга миллий рамзларимиз уйғунлашган спорт экипировкаларининг эскизи бўйича танлов эълон қилди.

Профессионал ва ҳаваскор дизайнерлар учун эълон қилинган танловдан мақсад — келаси йил Токио Олимпиадасида мамлакатимиз вакилларининг ўзига хос дизайндаги кийимларда, спорт экипировкаларида иштирок этишини таъминлаш.

Танловда исталган инсон ўз ижодига мансуб чизмаларни [email protected] электрон почтасига юбориши мумкин.

Танлов якуни бўйича ғолиблар ташкилий қўмита томонидан жами 100 000 000 (юз миллион) сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади. Шундан:

  • Спорт экипировкалари дизайни учун 60 000 000 (олтмиш миллион) сўм;
  • Олимпиада очилиш ва ёпилиш маросимларига расмий либослар дизайни учун 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм;
  • Токиода спортчиларимизни қўллаб-қувватловчи ишқибозларга аталган спорт кийимлари дизайни учун 10 000 000 (ўн миллион) сўм.

Танлов 1 сентябрга қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг