Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардиянинг ёшлар оркестри Москвадаги халқаро фестивалда қатнашди (фото)

Миллий гвардиянинг ёшлар оркестри Москвадаги халқаро фестивалда қатнашди (фото)

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Россиянинг Москва шаҳрида турли миллат ва элат вакилларини жамлаган «Спасская башня» XII халқаро ҳарбий мусиқа фестивали бўлиб ўтди. Мусиқий фестиваль доирасидаги ёшлар лойиҳасида болаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг ижод маҳсуллари кенг намойиш этилди.

Бугунги кунга қадар «Спасская башня детям» дастурида Россия Федерациясининг турли вилоятларидан ташриф буюрган оркестр ва мусиқий жамоалар иштирок этганлар. Жорий йилда эса VI халқаро фестивалда россиялик 23та мусиқий жамоалар билан бир қаторда 3та хорижий оркестр, жумладан, Ўзбекистон Республикасидан ташриф буюрган оркестр ўз ижро маҳоратларини намойиш этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг ёшлар дамли чолғу оркестри Россия пойтахтининг қоқ марказидаги халқаро саҳнада мазкур фестивалнинг бадиий раҳбарлари Е.Ю.Никитин ва В.А.Крыловаларнинг таклифига биноан илк маротаба иштирок этди, деб хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

Ушбу оркестрнинг репертуаридан турли жанрдаги 100дан ортиқ асарлар, шу жумладан мадҳиялар, марш ва фанфаралар, джаз композициялари, халқ ва ҳаттоки муаллифлик асарлари ўрин олган. Ёшлар оркестри бир қатор халқаро ва республика танловларининг лауреати ҳисобланади.

Мусиқий жамоамиз турли жанрдаги композицияларни маҳорат ила ижро этишлари билан маҳаллий ва хорижий иштирокчиларнинг ҳам олқишларига сазовор бўлишди.

Ушбу фестивалда Миллий гвардиянинг ёшлар оркестри илк маротаба қатнашаётган бўлсада, фестивалнинг ташкилотчи мутахассислари томонидан ёшларимиз истеъдодига юксак баҳо берилди. Тадбирлар якунида фестивалда иштирок этган ҳар бир гуруҳга фестивал лауреатлари дипломлари топширилди.

Барча чиқишлардан сўнг, Ўзбекистонлик ёшлар оркестри учун Москва шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, Кремль саройи, Александр боғи, Москва марказий ҳайвонот боғи, шаҳар бўйлаб саёҳат, шунингдек, Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинларининг Михаил Шолохов номидаги Москва Президент кадет мактабининг музейига экскурсия ташкил этилди.

Саёҳат давомида «Воробьёвы горы» майдонида ёшлар дамли чолғу оркестри ижрочилари Москва шаҳрининг маҳаллий ва хорижий меҳмонлари учун кичик мусиқий дастур ижро этиб бердилар. «Ялла» гуруҳининг қўшиқларидан поппури, машҳур «Катюша» ва «Ғалаба куни» ҳарбий қўшиқларини ўз ичига олган ушбу дастур 1000 га яқин томошабинларни ҳайратда қолдира олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг