Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мобил алоқа хизматларини ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва операторлар учун қулайликлар яратишнинг янги босқичи

Мобил алоқа хизматларини ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва операторлар учун қулайликлар яратишнинг янги босқичи

Фото: «Talant.rkomi.ru»

Республикада ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу йўналишларда олиб борилган ишлар рухсат бериш тизимини либераллаштиришнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.

Ҳозирда рақамли радиотехнологиялар, жумладан, тўртинчи ва бешинчи авлод технологияларининг шиддат билан жорий этилиши ва ривожланиши кузатилмоқда ҳамда уларнинг катта ҳажмдаги маълумотлари алмашинувини таъминловчи, транспорт каналлари воситаси бўлмиш — турғун хизматининг радиореле тизимлари радиоэлектрон воситаларидан кенг фойдаланишга талаб ортиб бормоқда.

Радиореле тизимларидан фойдаланиш масалалари «Ўзбекистон Республикасининг Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади, жумладан, радиочастота спектри бўйича давлат бошқарув органи — Радиочастоталар бўйича республика кенгаши (Кенгаш)га келиб тушган фойдаланувчиларнинг талабномалари асосида республика ҳудудида радиоэлектрон воситаларнинг маълум радиочастота полосаларидан фойдаланиш масаласи радиочастота органлари билан келишиши ва тегишли қарор қабул қилиниши ўртача 30 иш кунини талаб этади.

Маълумот ўрнида, 2018 йил бошидан 2020 йил 30 сентябргача бўлган даврга қадар 6 000 дан зиёд радиореле тизимлари радиоэлектрон воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маълум радиочастота полосаларидан фойдаланишда Кенгашнинг бир қатор қарорлари қабул қилинган.

Рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш, республикада истиқболли радиоалоқа технологияларини жорий қилишни жадаллаштириш ҳамда радиореле тизимлари радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш мақсадида Кенгаш ва радиочастота органлари билан биргаликда муайян ишлар олиб борилди.

Радиореле станциялари ва уларнинг радио модуллари ҳамда республикадаги электромагнит муҳит йиллар кесимида тўлиқ таҳлил қилиниб, Европа тажрибаси ўрганилган ҳолда уларнинг мослашувчанлиги бўйича техник параметрлар шакллантирилди. Ушбу техник параметрлар шакллантириш ҳисобига ҳар бир турдаги радиореле тизимлари радиоэлектрон воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда расмийлаштириладиган Кенгашининг алоҳида қарорлари ўрнига умумий турдаги яхлит комплексли ягона қарор қабул қилиш имконини яратди.

Олиб борилган ишлар натижасида «Ўзбекистон Республикаси Радиочастоталарни тақсимлаш жадвали»га мувофиқ қатор радиочастота диапазонлари турғун хизмати радиоэлектрон воситалари томонидан фойдаланиш учун тақсимланганлигини, кўрсатиб ўтилган диапазон радиотўлқинлари тарқалишининг ўзига хос хусусияти ҳамда радиочастота органлари ҳулосаларини инобатга олган ҳолда 2020 йил 19 октябрда Кенгашнинг 610-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ ҳар бир аниқ турдаги радиореле станцияси учун радиочастота спектри фойдаланувчиси томонидан ушбу радиоэлектрон воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш, чет элдан олиб кириш ва улардан фойдаланишда Кенгашининг алоҳида қарорларини расмийлаштирмасдан фойдаланишга рухсат берилди ва Ўзбекистон Республикаси радиочастота органлари билан ўртача 30 кун давомида келишиш тартиблари такомиллаштирилиб, ушбу муддатни 3 иш куни ичида амалга ошириш имконияти яратилди.

Бу эса ўз навбатида мобил алоқа компанияларга ва РЕВ билан шуғулланадиган тадбиркорларга жудда катта имконият яратади, жумладан, ҳозирги пандемия шароитларида радиочастота спектридан фойдаланувчилар учун ортиқча оворагарчиликларни қисқартиришга имконият беради.

Шу ўринда, юқоридаги қарор жуда катта ҳажмдаги радиоэлектрон воситаларни бюрократик тўсиқларсиз олиб киришга, вақтни тежашга, ушбу қулайлик орқали юртимизнинг бориши қийин бўлган олис туманларини рақамли технологиялар билан қамраб олиш, уяли алоқа ҳизматларини ривожлантириш ва масофавий ўқишни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг