Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирзиёевга Туркия президентининг саломини етказишди

Мирзиёевга Туркия президентининг саломини етказишди

Туркия савдо палаталари ва товар биржалари раиси Мустафо Рифат Ҳисоржиқли ўғли Шавкат Мирзиёевга Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Шавкат Мирзиёев бугун, 4 октябрь куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Рифат Ҳисоржиқли ўғлини қабул қилган.

«Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик, шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилди», деган Шавкат Мирзиёев.

Рифат Ҳисоржиқли ўғли Туркия ишбилармон доиралари вакиллари - Савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи аъзолари устувор лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканликлари ҳамда бу масалаларни ўзбекистонлик шериклар билан Тошкентда бўлиб ўтадиган Инвестиция форуми ва Ишбилармонлар кенгаши мажлисида муҳокама қилишини айтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг