Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади

Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 декабр куни Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади.

«Сизга туғилган кунингиз муносабати билан самимий табриклар ва эзгу тилакларимни йўллаш менга катта мамнуният бағишлайди.

Мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги, Қирғизистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлидаги фаолиятингиз алоҳида эътирофга лойиқ. Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва қардошлик руҳидаги стратегик шериклик муносабатлари ва ҳар томонлама алоқаларни кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қўшган шахсий ҳиссангизни алоҳида таъкидламоқчиман.

Бетакрор Бишкек шаҳрига бўлажак олий даражадаги ташриф, самарали музокараларимиз, эришилаётган муҳим келишувларимиз қардош халқларимизнинг умумий манфаатларига хизмат қилиши шубҳасиз. Таъкидлаш жоизки, Президентлик даврингиздаги узоқ вақт муаммо бўлиб келган чегара масалаларининг ҳал этилиши улкан амалий саъй-ҳаракатларингиз ва мустаҳкам сиёсий иродангизни яна бир бор яққол намоён этди. Сиз раҳнамолигингизда Қамбарота гидроэлектр станцияси, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл линияси қурилиши каби йирик минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳам муваффақиятли бошлангани бизни, айниқса, қувонтиради.

Ишончим комилки, ўзаро ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган муносабатларимиз бундан буён ҳам мустаҳкамланади. Фурсатдан фойдаланиб, сизни ушбу муҳим кун билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва масъулиятли давлат фаолиятингизда янги муваффақиятлар, қардош Қирғизистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт тилайман», – дейилади Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрикномасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг