Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий ҳуқуқий интернет портали ишга тушди. У нима ўзи?

Миллий ҳуқуқий интернет портали ишга тушди. У нима ўзи?

Фото:«Xabar.uz»

Энди ҳуқуқий маълумотлар, қонунчиликдаги энг сўнгги янгиликлар, муаммоли вазиятларга оид саволларга жавоблар, одамлар учун энг зарур ҳуқуқий тавсияларни  Адлия вазирлиги томонидан ишга туширилган Миллий ҳуқуқий интернет порталидан олиш мумкин.

Мазкур портал Адлия вазирлигининг 10 дан ортиқ ахборот тизимларини, хусусан, lex.uz, адлия органлари ва муассасаларининг расмий веб-сайтлари, advice.uz, bolahuquqlari.uz порталларини бирлаштиради.

Порталда Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ўқув курслари ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Фойдаланувчилар порталдан Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари, адвокатлар ва нотариуслар хизматларига оид эълонлар, тезкор ишонч телефонлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Шунингдек, порталда ҳуқуқий саводхонликни оширувчи юридик луғат ва энг зарур ҳуқуқий адабиётлар электрон майдончаси ҳам мавжуд.

Ушбу портал Президентнинг 2019 йил 9 январдаги фармонида назарда тутилган вазифалар ижроси доирасида ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг