Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардиячилар оилалари билан 5 та ташаббус асосида суҳбатлар ўтказилмоқда

Миллий гвардиячилар оилалари билан 5 та ташаббус асосида суҳбатлар ўтказилмоқда

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган 5 та ташаббуси асосида республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари билан «Соғлом турмуш тарзи асослари» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Давра суҳбатларида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги, Республика Психологлар уюшмаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий маркази, мактабгача таълим муассаса ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари томонидан тадбир иштирокчиларига «Жисмоний фаоллик ва рухий мувозанат саломатлик гарови», «Оиладаги соғлом муҳит ва фарзанд тарбияси», «Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини Мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш тартиби», «Оилада ўзаро муносабатлар ва уларнинг ечимлари» каби бир қатор мавзуларда маърузалар ўқилди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун китоб ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилиб, оилалардаги вақтинча ишсиз аёллар иш билан таъминланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг