Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардия аъзоси халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Миллий гвардия аъзоси халқаро мусобақада ғолиб бўлди

2019 йилнинг 22-23 март кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида катталар ў́ртасида жанговар самбо бўйича Жахон кубоги бўлиб ўтди. Миллий гвардия матбуот хизмати бизга хабар қилишича, ушбу мусобақада ҳамюртимиз Зафар Аллаберганов 68 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақада 21 мамлакатдан 250 нафар спортчилар қатнашди ва 9 вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, «Динамо» ЖТ ва ЖСК аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси Зафар Аллаберганов 68 кг вазн тоифада ғолибликни қўлга киритди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг