Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Microsoft» «Windows»ни ўтмишда қолдирадиган бўлди

«Microsoft» «Windows»ни ўтмишда қолдирадиган бўлди

Фото: «Rambler»

«Рамблер»нинг хабар беришича, «Microsoft» «Windows» операцион тизимига камроқ эътибор бериб, диққатини сервис ва иловаларни ривожлантиришга қаратмоқчи. Энди ОС компаниянинг асосий маҳсулоти эмас.

Негаки, «Windows» персонал компьютер ва ноутбуклардагина мавжуд, фойдаланувчилар эса бора-бора мобиль қурилмаларга ўтиб кетяпти.

Ҳозир бизга фойдаланувчилар тажрибаси ва моделларнинг иловалар билан боғлиқлиги муҳимроқ, — дейди «Microsoft»нинг бош директори Сатья Наделла.

Хабарга кўра, «Microsoft» диққатини асосан ўзига хос сервислар агрегатори «Graph» платформасига қаратади. Унинг таркибига, масалан, «Azure» cloud хизмати ва «Office 365» онлайн тўплами киради.

Наделланинг фикрича, дастурий таъминотнинг келажаги — ўзаро фаолият платформалари. Шунинг учун ҳам «Microsoft» «Windows 10» учун «Android» смартфонини компьютердан бошқариш имконини берувчи иловаларни фаол ривожлантирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг