Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБчилар «ҳожатбарор»ни ушлашди

МИБчилар «ҳожатбарор»ни ушлашди

Фото: «Xabar.uz»

Бунақа мурожаатлар Мажбурий ижро бюросига (МИБ) тез-тез бўлавермайди. Бироқ қилинган мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди. Нега десангиз, МИБ асосан суд қарорлари ижросига масъул эса-да, жиноятларни тезкор фош этиш ваколатига ҳам эга. Тизимда тезкор бўлим ташкил этилганинг боисиям шунда.

Алқисса, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти бошқармасига фуқаро Х.Т. ариза билан мурожаат қилди. Фуқаронинг ёзғиришича, у тадбиркорлик қилиш мақсадида Фарғона шаҳар, Янги аср кўчасидаги нотурар жойни ижарага олган. Бироқ ушбу объект газлашмаган экан. Масалага ечим излаб юрганида  «Фарҳод» исмли шахс пайдо бўлибди. Айтибдики, масалангизни ўзим ечиб берман, танишлар сероб: техник шарт олган ҳолда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, нотурар жойни газлаштириб бериш муаммо эмас. «Хизмат ҳақи» 2,4 млн. сўм бўлади!

...Ариза юзасидан ишга киришилди. МИБ Фарғона вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «ҳожатбарор» 2,4 млн. сўм ҳисобидан 1,7 млн. сўм олаётган вақтда ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан гумондор Д.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши иккита модда билан қўзғатилганига ҳайрон бўляпсиз-а: 168-модда (фирибгарлик) тушунарли, 211- (пора бериш) модда-чи? Албатта, ҳаммасига тергов йўли билан аниқлик киритилади. Шунга қарамай айтиш мумкинки, фирибгарлик билан қўлга киритилган сумманинг маълум миқдори кимларгадир «узатилиши» эҳтимоли йўқмас-да. Бу пора беришга қасд эмасми?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг