Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижонда МИБ ходими калтакланди

Андижонда МИБ ходими калтакланди

Архив фото

Андижонда хонадонни электр тармоғидан узаётган МИБ ходими калтакланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари хабар берди.

Фуқаро О.С. электр энергиясидан қарздорлиги сабабли яшаш хонадонини тармоқдан узаётган МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, 1 нафарини ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 5 ноябрь куни Андижон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг