Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Медведев ўринбосарларига вазифаларни тақсимлаб берди

Медведев ўринбосарларига вазифаларни тақсимлаб берди

Фото: «Reuters»

Россия бош вазири Дмитрий Медведев 10 нафар бош вазир ўринбосарининг вазифалари тақсимланган ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Антон Силуанов молиявий-иқтисодий сиёсат, кичик бизнес бўйича миллий лойиҳалар, бандлик ва халқаро кооперацияга раҳбарлик қилади.

Татяна Голикова таълим ва фан, санитария-эпидемиология назорати, вилоятларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишларини бошқаради.

Максим Акимов ҳукуматда «Рақамли иқтисодиёт» дастури ижросига масъул.

Алексей Гордеев қишлоқ хўжалиги, агросаноат комплекси, балиқ ва ўрмон хўжалигини назорат қилади.

Юрий Трутнев эса Узоқ Шарқни ижтимоий-иқтисодий рвиожлантириш ва Россияга қарашли Арктикани тараққий эттириш билан шуғулланади.

Юрий Борисов бош вазир ўринбосари лавозимида бирлашган саноат корпорациясига, Дмитрий Козак эса саноат, техник тартибга солиш, Ольга Голодец маданият, спорт ва туризм масалаларига масъул этиб тайинланди.

Ўз навбатида, Виталий Мутко қурилиш ва уй-жой коммунал хизматини бошқаради.

Константин Чуйченко Вазирлар маҳкамасининг режалаштириш ишларини юритади, федерал ижро органларининг қарорлари самарадорлиги устидан назоратни амалга оширади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг