Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маскнинг машинаси фазода 1,2 млрд. километр масофани босиб ўтди

Маскнинг машинаси фазода 1,2 млрд. километр масофани босиб ўтди

Фото: «SpaceX»

«Tesla Roadster» автомобили 2018 йилнинг февралида коинотга чиқарилгани ҳақида ёзгандик. Рулда эса скафандр кийдирилган «Starman» манекени бўлган. У қуёш атрофида биринчи айланишни амалга оширди, деб хабар берди «Space.com» портали.

Таъкидланишича, «Tesla Roadster» Қуёш атрофини 557 кунда тўлиқ айланиб чиқди. Айни вақтда машина 1,2 млрд. км. масофани босиб ўтган.

Шунингдек, хабар қилинишича, старт вақтида автомобиль салонида янграб турган Дэвид Боуининг «Life on Mars» қўшиғи айни вақтга келиб 150 минг марта такрорланган — фақат орада Tesla аккумулятори ўчиб қолмаган бўлса.

Яна, порталда келтирилишича, ўтган йили ўтказилган орбита ҳисоб-китобларига кўра, «Tesla Roadster» қуёш атрофини жуда кўп марта айланиб чиқади, фақат бир неча миллион йилдан сўнг ё Венера, ё Ер атмосферасига кириб мавжудлигини тўхтатади. Мутахассислар машинанинг Ерга қайтиш имкониятини 6 фоиз, Венера атмосферасига кириш эҳтимолини 2,5 фоизга баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Tesla Roadster» «SpaceX» компанияси асосчиси Элон Маскнинг шахсий коллекциясидаги машина ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг