Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марғилонда банк хизматларини тақдим этувчи замонавий марказ иш бошлади

Марғилонда банк хизматларини тақдим этувчи замонавий марказ иш бошлади

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати

2020 йил 17 сентябр куни Марғилон шаҳрида Ўзсаноатқурилишбанкнинг Банк хизматлари маркази очилди.

Марказда юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилади. Хусусан, жисмоний шахслар учун қулай шартларда микроқарз, овердрафт ва бошқа кредитларни расмийлаштириш имконияти яратилган. Кредит карталари қисқа муддатда расмийлаштириб берилади.

Шунингдек, марказда мижозларга ҳисоб рақам очиш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш, қолаверса, банк хизматларига оид маслаҳатлар олиш каби кўплаб хизматларни тақдим этади.



Банк хизматлари маркази 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланган. Бу ерда Марғилон аҳолиси ҳамда меҳмонлари ҳафтанинг исталган куни, сутканинг исталган вақтида миллий ва халқаро пластик карталаридаги маблағларини нақдлаштириши, коммунал, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

Таъкидлаш керакки, ушбу муассасанинг очилиши билан Ўзсаноатқурилишбанк тизимидаги замонавий Банк хизматлари марказлари сони 43 тага етди. Анъанавий филиаллардан фарқли равишда мазкур марказлар ихчам шаклга эгалиги боис аҳолининг банк хизматларига бўлган талабини тез ва сифатли қондириш имконини беради.

Жорий йил сўнгига қадар Ўзсаноатқурилишбанк томонидан республикамизнинг турли ҳудудларида яна ўндан ортиқ мана шундай Банк хизматлари марказлари ташкил этилади.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг