Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Манчестер Юнайтед» Погбадан жамоадан кетишга шошилмай туришни сўради

«Манчестер Юнайтед» Погбадан жамоадан кетишга шошилмай туришни сўради

Фото: «AP»

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ярим ҳимоячи Пол Погба билан хайрлашишга тайёр, аммо олдин унинг ўрнини босадиган футболчи топиш истагида.

26 ёшли ярим ҳимоячи ёзда жамоадан кетишини маълум қилиб бўлган. Манкунианликлар раҳбарияти Погбанинг ўрнини босадиган ўйинчи қидиришни бошлаб юборди. Унга қадар эса ярим ҳимоячидан жамоадан кетишга шошилмасликни ва мавсумолди тайёргарлик жараёни ҳамда Австралиядаги саёҳатда иштирок этишни сўрашди.

Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Погбани олиб қолиш истагида эди. Шу боис ҳатто футболчига ҳафтасига 560 минг евро маош таклиф этишга ҳам тайёр бўлишган. Аммо кейин раҳбарият бу фикрдан қайтди.

Пол Погбани ўз сафига қўшиб олишга асосий даъвогар Мадриднинг «Реал» клуби бўлиб турибди. Шунингдек Туриннинг «Ювентус» жамоаси ҳам ярим ҳимоячини таркибга қайтариш истагида.

Пол Погба ўтган мавсум «Манчестер Юнайтед» таркибида Англия чемпионатида энг кўп гол урган (13 та гол) ва энг кўп голли узатмани амалга оширган (9 та голли узатма) футболчи бўлди. У шунингдек дарвоза томон йўлланган зарбалар бўйича ҳам етакчилик қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг