Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячини сотиб олди

«Манчестер Юнайтед» футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячини сотиб олди

Фото: «Sports Mole»

«Манчестер Юнайтед» «Лестер» ҳимоячиси Гарри Магуайрни сотиб олганини эълон қилди, бу хабар жамоа расмий сайтида пайдо бўлди.

26 ёшли футболчи билан 2025 йилнинг ёзигача шартнома имзоланди.

«Sky Sports»нинг хабар қилишича, «Манчестер Юнайтед» Магуайрни олиш учун £80 млн тўлаган.

Футболчи миллионлар ўйини тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланди.

Ушбу позициядаги олдинги рекорд Виржил ван Дейкка тегишли эди. У ўтган ёзда «Саутгемптон»дан «Ливерпуль»га £75 млн.га ўтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг