Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мажлис бир соатдан ошмаслиги керак. Мажлис ўтказмаса «касал» бўладиганлар ўз уйида йиғилиш қилсин — Президент

Мажлис бир соатдан ошмаслиги керак. Мажлис ўтказмаса «касал» бўладиганлар ўз уйида йиғилиш қилсин — Президент

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича селектор йиғилиши ўтказди. Йиғилиш давомида давлат раҳбари мажлисларни қисқартириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилди.

— Маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси, банкирлар, солиқчилар ва жамоат ташкилотларини мажлисга чақиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мажлисвозликни йиғиштириш керак.

Бир-иккита «катта-катта» одамлар мажлис қилишга «касал» бўлган. Соатлаб йиғилиш ўтказмаса тура олмайди. Мана шундай мажлисларни қисқартириш бўйича кўрсатма бердим.

Бундан буёғига «кеча-кундуз» мажлис қилган одам ишдан кетади. Шу масалада керакли топшириқ берилди. Мажлис қилишга «касаллар» бўлса, уйига бориб, 3-4 соатлаб мажлис қилсин. Шу вақтгача етарлича мажлис қилдик, энди керак эмас.

Ўзбекистон шароитида бир соатдан ортиқ йиғилиш ўтказиш мумкин эмас, — деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг