Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

8 ноябрь куни UFC жангчиси Маҳмуд Муродов ўзининг Instagram саҳифасида бўлажак жанги ҳақида маълум қилди.

«Менинг кейинги жангим 7 декабрь куни Вашингтонда бўлиб ўтади. Биз биргаликда яна бир ғалаба сари кетмоқдамиз. Мен ва жамоамни қўллаб-қувватлаган, мухлислик қилган ва ғалабаларимизни сўраганларга катта раҳмат. Мен сизларни қадрлайман ва яхши кўраман» дея таъкидлаган Мурадов.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик спортчи бу сафар америкалик Тревор Смитга қарши жангга чиқади. 28 ёшли Смит, пофессионал каръерасини 2009 йилда бошлаган ва ҳозиргача 24 жанг ўтказиб, шуларнинг 15 ғалабага эришиб 9 тасида мағлубиятга учраган.

Эслатиб ўтамиз, Махмуд Мурадов 28 сентябрь куни UFCдаги илк ғалабасини қўлга киритганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг