Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Луи II»даги томоша: меҳмонлар мезбонларни аяб ўтиришмади

«Луи II»даги томоша: меҳмонлар мезбонларни аяб ўтиришмади

Фото: «Livesport»

Кеча Франция чемпионатига старт берилди. Биринчи турда «Лион» клуби «Монако» меҳмони бўлди.

«Луи II» стадионида ўтган ўйин меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади: 0:3.

«Лион» ҳужучиси Мусса Дембеле 5-дақиқадаёқ жамоасини олдинга олиб чиқди. 30-дақиқада майдондан четлатилган испаниялик Сеск Фабргеас жамоасини оғир аҳволда қолдирди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Мемфис Депай иккинчи голни киритди.

80-дақиқада урилган гол билан «Лион» футболчиси Лука Тузар ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.

Биринчи турнинг қолган ўйинлари

Бугун, 10 август

  • Марсель — Реймс
  • Анже — Бордо
  • Брест — Тулуза
  • Дижон — Сент-Этьен
  • Монпелье — Ренн
  • Ницца — Амьен

Эртага, 11 август

  • Лилль — Нант
  • Страсбур — Мец
  • ПСЖ — Ним.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг