Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ички ишлар тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар берди.

Унга кўра, подполковник Мирзаев Фурқат Самижонович Наманган вилояти, Уйчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ф.Мирзаев Косонсой тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Паттаев Расулжон Аҳмаджанович Наманган вилояти, Косонсой тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Р.Паттаев Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари-тергов бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг