Доллар курси 8600 сўмга яқинлашмоқда
Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 9 июлидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси бироз ошиб (+3,62 сўм), 8578,36 сўмни ташкил этди.
Евро курси бу ҳафтада арзонлашди (-119,41) ва бир евро 9628,35 сўм этиб белгиланди. Россия рубли ҳам тушиб (-1,31), 134,52 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter