Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кун фотоси. Наркотик модда олиб ўтишнинг «инновацион» усули фош этилди

Кун фотоси. Наркотик модда олиб ўтишнинг «инновацион» усули фош этилди

Сурхондарёлик божхоначилар наркотик моддаларни яширинча олиб ўтишда навбатдаги «инновация»ни фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бериб ўтди.

«Уддабуронлар» автомобиль олд ўриндиғи ғилофининг пастки, кўз илғамас қисмига «гашиш» гиёҳвандлик воситасини ёпиштириб қўйишган. Сиртдан қаралганда эса бу шунчаки ғилофдаги доғдек таассурот қолдиради. Аммо божхоначиларнинг синчков нигоҳидан «инновацион» услуб четда қолмади ва тақиқланган модда юртимизга киришининг олди олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг