Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўз ожиз япон елканли кемада Тинч океанини сузиб ўтди

Кўз ожиз япон елканли кемада Тинч океанини сузиб ўтди

Мицухиро Ивамото ва ёрдамчи-кузатувчи Даг Смит Иваки портида.

Япон денгизчиси Мицухиро Ивамото Тинч океанини яхтада мустақил сузиб ўтган биринчи кўзи ожиз инсон бўлди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Мицухиро Ивамото 14 минг километрни босиб ўтиш учун қарийб икки ой тинмай сузди.

«Таслим бўлмадим, ниҳоят орзуим ушалди. Мен энг бахтли инсонман», — деди Мицухиро Ивамото.

Япониялик Сан-Диегодаги портдан 24 февраль куни старт олганди. Унга ёрдамчиси ва кузатувчиси Даг Смит шерик бўлди. «Japan Times» ёзишича, елканли кемани Ивамотонинг ўзи бошқарди, Смит эса штурман вазифасида унга йўл кўрсатиб турди.

Ўн икки метрли «Dream Weaver» елканли кемаси сўнгги манзил — Япониядаги Иваки порти (Фукусима префетураси)га шанба, 20 апрель куни етиб келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг