Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 65 нафарга етди

Коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 65 нафарга етди

Иллюстратив фото

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг