Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кореяликлар Ромитанда аҳоли учун арзон иссиқхона қуради

Кореяликлар Ромитанда аҳоли учун арзон иссиқхона қуради

2019 йил 15 май куни Бухоро вилояти Ромитан туманига Жанубий Корея давлатининг «КАНГ ДОНГ ХАК» компанияси ижрочи директори Чинджу Мион Чеон ҳамда бир нечта бошқа компаниялар вакиллари, хорижий инвесторлар ташриф буюришди.

Уларга туман хокимлиги томонидан тайёрланган саккизта инвестицион таклифлар, буклетлар хамда туманнинг инвестицион потенциалини акс эттирувчи видеороликлар намойиш этилди. Хорижий инвесторлар ҳокимлик таклифини маькуллаб, туманда Жанубий Корея технологияси асосида иссикхона анжомларини ишлаб чикаришни ташкил этиш ва шу билан биргаликда аҳолига арзон нархларда иссикхоналар куриб бериш истагини билдирдилар.

Амалга оширилган келишувлар асосида компаниялар билан тегиш шартномалар ва мемориандум имзоланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг