Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Контакт линзаларнинг хавфи нимада?

Контакт линзаларнинг хавфи нимада?

Фото: «Prozrenie.ru»

Сўнгги пайтларда контакт линзалар жуда оммалашди. Кимдир уларни кўриш қобилиятини яхшилашда қулайроқ восита ҳисобласа, яна кимдир кўзойнак юз қиёфасини хунуклаштириб юборишидан хавотирланиб, уларни танлайди.

«Рамблер»нинг ёзишича, контакт линзалардан мунтазам фойдаланиш кўриш қобилияти ёмонлашишига, кўз тўқимаси қуриши ва бузилишига олиб келишини кўпчилик ҳатто хаёлига ҳам келтирмайди.

Кўз қуриши контакт линзаларни нотўғри ишлатганда ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига амал қилмаганда келиб чиқади. Улардан кунига белгиланган 6 соатдан ортиқ фойдаланиш тақиқланади.

Бироқ ҳатто барча тавсияларга амал қилинганда ҳам, асоратлар келиб чиқиши ҳеч гап эмас.

Қуруқ кўз синдроми — кўриш қобилиятини контакт линзалар билан тўғрилашнинг доимий ҳамроҳларидан бири. Нохушлик, оғриқ ҳисси, ачишиш — мунтазам контакт линзаларни ишлатишнинг оқибати.

Фақат нохушлик билан чекланса, омад деб ҳисоблаш мумкин. Қуруқ кўз синдроми — мугуз парда яллиғланиши (жумладан, сурункали) ривожланиши ҳамда унинг қаттиқлашиши ва қатламлашиши, конъюктивада тошма пайдо бўлиши, шунингдек, унчалик жиддий бўлмаган офтальмологик касалликлар учун дастлабки шароит ҳисобланади.

Нохуш асоратлар келиб чиқишининг олдини олиш учун олган жароҳатларнинг тезроқ тикланишига ёрдам берадиган ҳамда кўзни етарли даражада намлаб турадиган махсус эритмалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг