Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Комил Алламжонов пойтахт ҳокимига: пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бировга!

Комил Алламжонов пойтахт ҳокимига: пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бировга!

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёшлар билан учрашувда волонтёрлар ҳақида айтган фикри ижтимоий тармоқларнинг навбатдаги муҳокама мавзусига айланди.

Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда чиқиш қилган пойтахт раҳбари волонтёрлар ҳақида гапириб, улар фаолиятига очиқдан очиқ шубҳа билдирар экан, уларнинг асл нияти бошқаларга ёрдам беришми ёки даромад олишми, дея иддао қилади ва (волонтёрлар фаолиятини) текшириш кераклиги қайд этади. Шунингдек, «...мен шу пайтгача бирор қариянинг оёғини ювган ёки сочини тараб қўйган волонтёрни кўрмадим», дейди Тошкент шаҳар ҳокими.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳокимнинг бу гапларига кескин эътироз билдирди. Унга кўра, «бу ёшларга мотивация эмас, қўлига бир урадиган тадбир бўлибди. Ваҳоланки, пандемия даврида барча ёшлар бирлашди, Тошкент шаҳрини ҳокимият эплолмай қолганида, айнан шу волонтёрлар ҳаётини хавф остига қўйиб, одамлар дардига малҳам бўлди. Ўша пайтда ёрдамга муҳтож бўлиб, уйда ётган айрим қарияларга оёғини тоғорага сув солиб, совун билан ювиш эмас, балки сумкада ташилган егуликлар керак эди. Энди уларни ўрганиш керакмиш. Улар даромад оляптими ёки кўнгилли ёрдамчиларми, шуни ўрганиш керакмиш.

Ўрганиш эмас, раҳмат дейиш керак. Ўрганиш керак бўлса, Тошкентда масала кўп», дея таъкид этган К. Алламжонов гапининг охирида қуйидаги ҳикматни келтиради: пичоқни олдин ўзингга ур, оғримаса бировга!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг