Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кинематография тарихида энг кўп пул ишлаган мультфильм эълон қилинди

Кинематография тарихида энг кўп пул ишлаган мультфильм эълон қилинди

Фото: «YouTube»

«РИА Новости» хабар беришича, Уолт Дисней киностудиясининг «Совуқ юрак 2» мультфильми жаҳон кинематографияси тарихидаги энг кўп пул ишлаган мультфильмга айланди.

«Совуқ юрак 2» касса йиғимларидан тўплаган маблағ 1,325 миллиард доллардан ошди, дейилади «Boxofficemojo» портали хабарида.

Шу пайтгача ушбу рейтингда тўлиқ метражли «Супер оила 2» (1,243 млрд. доллар) ва «Совуқ юрак» (1,281 млрд. доллар) анимацион фильмлари етакчи эди.

«Совуқ юрак 2» Уолт Диснейнинг 2019 йилда 1 миллиард доллардан кўп пул туширган олтинчи лойиҳаси бўлди. Энг кўп даромад хориждаги намойишлардан тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг