Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келесда 655,44 грамм марихуана ва 1 туп наша ўсимлиги топилди

Келесда 655,44 грамм марихуана ва 1 туп наша ўсимлиги топилди

Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда Келес шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, қўшни давлат фуқароси Ф.М. фуқаро А.Х.га намуна сифатида олиб келган, пакетчаларга жойланган марихуана гиёҳвандлик воситасини бераётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Х.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилди ва ушбу шахс ўз яшаш уйида йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ўтказилган тадбир давомида жами бўлиб, 655,44 грамм марихуана ва 1 туп наша ўсимлиги ашёвий далил сифатида олинди. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг