Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Каратэ мусобақасида жанжал қилганлар жазоланди

Каратэ мусобақасида жанжал қилганлар жазоланди

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси мусобақа ҳаками Азизбек Бўриевни 2 йилга ҳакамлик, Тошкент вилояти “Чемпион” каратэ спорт клуби тренери Дилшод Юсупов ҳамда Сурхондарё вилояти каратэ миллий федерацияси тренери Абдулазиз Исматуллаевни икки йилга тренерлик фаолиятидан четлаштирган. Мусобақа бош ҳаками Қосимжон Қорабоевга ҳайфсан берилган.

Бундан ташқари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мазкур ҳолат иштирокчиси, каратэ бўйича Ўзбекистон ўсмирлар миллий терма жамоаси катта тренери ҳамда олий тоифали тренер ҳисобланган А.Бўриевни Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомга кўра маънавий-ахлоқий ва бошқа нормаларни бузилгани сабабли миллий терма жамоа таркибидан чиқарган.

Эсингизда бўлса, 16 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтаётган каратэ бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасида низоли ҳолат келиб чиққан эди.

Унда А.Бўриев, Д.Юсупов ва А.Исматуллаев ўртасида мусобақа якуний натижаси юзасидан ўзаро тортишув келиб чиққанди. Мазкур келишмовчилик оқибатида бирон-бир шахс тан жароҳати олмаган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг