Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кадишев бозорида бировнинг пластигини ўғирлаган шахс ушланди

Кадишев бозорида бировнинг пластигини ўғирлаган шахс ушланди

Номаълум шахс Тошкент шаҳридаги Авиасозлар кўчасида жойлашган “Авиасозлар” деҳқон бозори ҳудудида бировнинг пластик карточкасини ўғирлаган.

Жабрланувчи 30 ёшли аёл бўлиб, у 25 июль куни Яшнобод туман прокуратурасига мурожаат қилган. Аниқланишича, пластикда 3 230 000 сўм пул бўлган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Муборак маҳалласида яшовчи 20 ёшли фуқаро содир этгани аниқланиб, ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг