Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда «Кураш куни» муносабати билан катта мусобақа бўлиб ўтди

Жиззахда «Кураш куни» муносабати билан катта мусобақа бўлиб ўтди

Фото: «Xabar.uz»

Куни кеча Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 6 сентябрь — «Кураш куни» муносабати 1-аньанавий халқаро очиқ турнири бўлиб ўтди.

Фото: «Xabar.uz»

Жиззах вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан Ўзбекистон Белбоғли кураш миллий федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят ва Зарбдор туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур мусобақа Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг амалда ҳосиласи бўлди.

Курашдан 2 та вазн, белбоғли курашдан 5 та вазн тоифаларида республикамизнинг барча вилоятларидан ҳамда қўшни Қозоғистон Республикасидан ҳам жами 134 нафар полвонлар, 10 дан зиёд фахрий полвонлар гиламда куч синашдилар.

Фото: «Xabar.uz»

Мусобақа катта иштиёқ, кўтаринки кайфиятда ва қизғин баҳсларга бой бўлди. Иштирокчилар орасида 4 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра Осиё, 3 карра Жаҳон чемпиони ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Абдурашид бобо Мирзаев, «Нотаниш полвон» фильмидаги актёр ҳамда кураш устаси Азамжон полвон Шокиржонов, Осиё ва Жаҳон чемпиони, Олимпиада иштирокчиси ва совриндори, таниқли полвонимиз Абдулла Тангриевларнинг ҳам борлиги мусобақага ўзгача завқ бағишлади.

Мусобоқа ғолибларига уч миллион сўм, иккинчи ва учинчи ўрин эгаларига тегишлича икки ва бир миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда диплом ва медаллар топширилди. Мусобақа давомида қатор фахрий меҳмонлар ва спорт усталари курашнинг ушбу тури бўйича маҳорат сабоқлари ўтаб беришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг