Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззах сомсасию Ғиждувон шашлиги, Хоразм тухум барагию, Қашқадарё тандири. Тошкентда мазали таомлар фестивали ўтмоқда

Жиззах сомсасию Ғиждувон шашлиги, Хоразм тухум барагию, Қашқадарё тандири. Тошкентда мазали таомлар фестивали ўтмоқда

Кеча, 9 август куни пойтахт марказидаги Сайлгоҳ кўчасида «Gastro Bazaar» биринчи халқаро гастрономик фестивали старт олди.

Унда Ўзбекистоннинг 12 та вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг энг машҳур ресторанлари, қаҳвахоналари, пицериялари ва тамаддихоналари вакиллари жамланди.

Ҳар бири ўзининг энг мазали таомлари билан фестиваль меҳмонларни хурсанд қилиш ниятида.

Қуйида улар томонидан тақдим этилаётган таомлар ва нархлар билан танишишингиз мумкин.

  1. Андижон вилояти

Андижонча ош – 10 000

  1. Наманган вилояти

Қотирма – 18000

Тандир сомса – 3500

  1. Фарғона вилояти

Фарғона палови – 10000

Қўқон патир – 3000-6000

  1. Тошкент вилояти

Димлама – 10000

Кабоб – 9500

Палов – 12000

Тандир гўшт – 20000

Балиқ – 15000

Жўжа – 15000

  1. Тошкент шаҳри

Тўй оши – 15000

Кабоб – 7000

Яхна мошхўрда – 8000

  1. Сирдарё вилояти

Балиқ – 75000

Сирдарёча ош – 15000

Сирдарё патири – 4000

  1. Жиззах вилояти

Жиззах сомсаси – 18000

Зомин тандири – 90000/кг

Зомин қозон патири – 30000

Балиқ – 25000

Жиз – 25000

  1. Самарқанд вилояти

Самарқанд оши – 12000

  1. Навоий вилояти

Қозон кабоб – 15000

Палов – 15000

Вагури – 20000

  1. Бухоро вилояти

Балиқ  – 70000/кг

Бухороча ош – 15000

Кабоб – 10000

Атала – 5000

  1. Хоразм вилояти

Тухум барак – 12000

Балиқ – 35000

Хоразмча гўштли патир – 13000

Шивит оши – 20000

Ушак барак – 14000

Хоразм оши – 18000

Қизил патир – 8000

  1. Сурхондарё вилояти

Тандир гўшт – 50 000

Тандир хасиб – 25 000

Тандир товуқ – 15 000

Тандир каде – 200 000

Тандир шўрва – 15 000

  1. Қашқадарё вилояти

Тандир гўшт – 80 000/кг

Яхна гўшт – 70 000/кг

Қашқадарё палови – 15 000

  1. Қорақалпоғистон Республикаси

Чугара гуртак – 7000

Ош – 7000

Қовурдоқ – 9000

Фестивалнинг иккинчи кунида Сайлгоҳ кўчасида миллий ва жаҳон ошхоналарининг маҳорат дарслари, ошпазлар беллашувлари, кўнгилочар тадбирлар намойиш этилмоқда.

Фестиваль 11 августга қадар давом этади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг