Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззах ҳокими стипендияси таъсис этилди: талабаларга ҳар ойда 1 млн. сўмдан ва бошқа имтиёзлар берилади

Жиззах ҳокими стипендияси таъсис этилди: талабаларга ҳар ойда 1 млн. сўмдан ва бошқа имтиёзлар берилади

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 563-сонли қарори билан Жиззах шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филиали ташкил этилди.

Филиал биноси сифатида Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи танлаб олинди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг «Xabar.uz»га хабар беришича, бугунги кунда бу ерда мазкур ОТМга абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни давом этмоқда.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, вилоятдаги университет филиалига ҳужжат топшириб талабалик шарафига мушарраф бўлганларга имтиёзлар ҳам жорий этилмоқда. Хусусан, ЎзМУ Жиззах филиалида ўқийдиган талабаларга яратиладиган имтиёзлар қуйидагилардан иборат: 

  • Филиалда тўлиқ «5» баҳога ўқийдиган талабалар учун 1 млн. сўмдан вилоят ҳокимининг стипендияси берилади;
  • Бир йилда бир маротаба барча талабалар учун қишги ва ёзги кийимлар бир маротаба бепул берилади;
  • контракт асосида ўқийдиган («5» баҳо олувчи) талабалар учун контракт маблағи ҳомийлар томонидан тўлаб берилади;
  • Ётоқхонада яшайдиган талабалар учун нонушта, тушлик ва кечки овқат 4 йил мобайнида ҳомийлар томонидан етказиб берилади;
  • Филиалга қабул қилинган талабалар ҳамда дарсларни юқори савияда ўтказиб, яхши натижа кўрсатган ўқитувчилар бир йилда бир маротаба Япония, Россия ва Жанубий Кореяда бир ой малака ошириб қайтадилар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг