Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жинси матоларни тўғри ювиш бўйича «Levi's»дан маслаҳат

Жинси матоларни тўғри ювиш бўйича «Levi's»дан маслаҳат

Фото: «LiveJournal»

Жинси матоларни бир ойда бир марта ювиш кифоя. «The Independent» интернет-нашри билан суҳбатда «Levi's» компанияси бош директори Чип Берг бунга алоҳида урғу бериб ўтди.

Бергнинг айтишича, жинси матодан тикилган кийимни ҳадеб кир ювиш машинасида ювавериш ярамайди — бунақада у тез тўзиб, яроқсиз аҳволга келиб қолади. Кир ювиш машинасида бу мато ойда бир марта ювиб турилса ҳам тозалигини йўқотмайди.

— Жинси кийимлар биринчи марта яратилган 1873 йилда уларни АҚШ ғарбидаги ишчи ва шахтёрлар кийишган. Деним жуда чидамли ва пишиқ мато — аммо бу уни тез-тез ювиш керак дегани эмас. Кам ювсангиз сув ва электр пули ёнингизда қолади. Умуман олганда, деним — «қаригани» сайин яхшиланиб борувчи мато, — деди у.

Аммо жинси кийимда овқатдан доғ қолса, уни ювишни пайсалга солманг.

Денимни тўғри ювиш

  • Биринчидан, бу матодан тикилган кийимларни кир ювиш машинасига солишдан аввал албатта тескарисига ағдаринг.
  • Иккинчидан, юмшоқ ювувчи воситалардан фойдаланинг, оқартиргичларни ишлатманг.
  • Учинчидан, жинси матоларни очиқ ҳавода қуритинг.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг