Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жамоат жойларида нималар тақиқланади?

Жамоат жойларида нималар тақиқланади?

Жамоат жойларида қуйидаги хатти-ҳаракатларни содир этиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Жамоат жойларида қуйидагилар тақиқланади:

  • тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек чилим ва электрон сигареталар чекиш;
  • уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;
  • алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
  • тиланчилик қилиш;
  • рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;
  • ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш.

Қонунчиликка мувофиқ қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:

  • стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
  • кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;
  • клублар, дискотекалар, компьютер заллари, интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
  • музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
  • маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;
  • ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
  • аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
  • соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
  • иш жойлари бўлган хоналар;
  • кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;
  • хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.

Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида  тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми (67 минг 600 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва хоналар мустасно).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг