Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«IT-park» дастурларига 16 ёшдан 67 ёшгача номзодлар ариза топширди

«IT-park» дастурларига 16 ёшдан 67 ёшгача номзодлар ариза топширди

Фото:«Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида дастлабки Технологик парк – АТ Паркнинг очилишига бағишланган биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтгани хусусида хабар берилганди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, ҳозирда инкубация ва акселерация дастурларига аризалар қабул қилиш жараёни муваффақиятли тарзда якунига етган. Қабул қилиб олинган бир юз уч (103) номзод орасидан 41 % акселерация дастурига (42 та ариза) топширилган бўлса, қолган 59 % (61 та ариза) инкубация дастурида қатнашиш учун юборилган. Ариза йўллаганларнинг энг ёши – 16 ёш, энг катта ёшли номзод эса 67 ёшда. Фоиз кўрсаткичида олинадиган бўлса, ариза юборганларнинг 51% ни 16 дан 25 ёшгача бўлганлар, 31% ни 26 дан 35 ёшгача бўлганлар ва 18 % ни 36 ҳамда ундан юқори ёшдагилар ташкил қилади. Келиб тушган аризалар орасида ахборот технологияларининг қуйидаги йўналишлари етакчилик қилди: Электрон тижорат 54 %, Онлайн таълим – 13 % ва IоT – 12 %.

Тадбирда, шунингдек, АТ Парки ўз касбининг устаси сифатида катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилиши айтиб ўтилди. Шу билан бирга, АТ Парки ўз мамлакатларидаги ахборот технологиялари соҳасининг етакчи кучига айланган ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ривожлантиради. Ҳозирги кунда АТ Парки томонидан «Software Technology Parks Of India» ( Нью Деҳли), «Tech-Nation» (Лондон), Халқаро Стартаперлар Технопарки «Астана Хаб» (Нур-Султон), Юқори технологиялар соҳасидаги Технопарк «АТ-Парки» (Қозон), ООО «Эксадел» (Минск), Мирзо Улугбек Инновацион Маркази», Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, «Bussines School Humo Campus» МЧЖ, коворкинг марказлар тармоғи «Гроунд Зеро» ва «C-Space» коворкинг маркази каби ташкилотлар билан расман ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг