Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда «Маугли-қиз» топилди

Россияда «Маугли-қиз» топилди

Фото © ОрёлТаймс

Россиянинг Орел шаҳридаги касалхоналардан бирига 11 ёшли қиз ўта ҳолдан тойган ва ёшига номуносиб тарзда ақлий ҳамда жисмоний жиҳатдан ривожланмай қолган ҳолатда олиб келинди. Қизча 11 ёшда бўлишига қарамай, беш-олти ёшдаги боладек кўринишга эга бўлган.

Қизча кўп фарзандли оилада яшаб келган, унинг етти ака-ука ва опа-сингиллари бор. У гаплашишни мутлақо билмайди ва фақат турли товушларни чиқара олади — чийиллаш, қичқириш ва вовуллаш. Қизча овқатни кўргани ҳамоно ёввойиларча унга ташланмоқда. Аммо бу одамни даҳшатга соладиган тафсилотларнинг ҳаммаси эмас.

Гувоҳлар томонидан маълум қилинишича, қизчани онаси ҳар доим одамлардан яшириб келган. Уйда бўлганида қафасда сақлаган, бирор жойга бориш керак бўлса, ғилдиракли қафасда олиб борилган. Она ўз қизини бир шиша ароқ эвазига жинсий зўравонлик учун сотиб келган.

Айни вақтда онага нисбатан жиноят иши очилган. Барча болалар олиб қўйилган ва махсус муассасага жойланган. Мутасадди шахслар, тиббий хизматчилар ва оиланинг қариндошлари ҳамда танишлари тергов қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг