Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Истанбулдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Истанбулдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 21 февраль куни шаҳар кўчаларидан бирида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.К. вафот этди.

«Бош консулхона зарурат туғилганда ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам бериш учун вазиятни назоратга олган»,- дейилади ТИВ матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Эслати ўтамиз, куни кеча бошқа бир Ўзбекистон фуқароси Россияда баландликдан йиқилиб вафот этгани хабар қилинган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг