Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испанияни аёллар бошқаради(ми)?

Испанияни аёллар бошқаради(ми)?

Фото:«Hurriyet»

Испанияда ўтган ҳафта шакллантирилган янги ҳукуматнинг 18 аъзосидан 11 нафари аёллардир. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Испанияда ўтган ҳафта коррупцияда айбланиб Мариано Рахой ҳукумати истеъфога чиққан эди. Янги ҳукуматни Педро Санчес шакллантирди. Ҳукумат таркибидан 11 нафар аёл ўрин олди. Бу дунёда камдан-кам кузатиладиган ҳолатдир.

46 ёшли иқтисодчи, профессор Санчес иқтисодиёт, молия, адолат, меҳнат, таълим, мудофаа ва соғлиқни сақлаш каби муҳим вазирликларни аёлларга ишониб топширди.

Янги тузилган тенгҳуқуқлилик вазирлигига тайинланган ҳуқуқшунос аёл Кармен Калво, айни пайтда, бош вазир ўринбосари ҳам ҳисобланади.

Испаниядаги энг номдор газеталардан бири «El Pais»нинг раҳбарлигига ҳам аёл киши тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг